Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мудофаа вазирлигининг расмий сайти ишга тушди

2017-11-16 | Технологиялар

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тизимда ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, вазирликнинг веб-сайтини ишга тушириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Мудофаа вазирлиги тизимида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу йўналишдаги чора-тадбирларни янада такомиллаштириш, мамлакатимиз аҳолисига ҳарбий хизмат билан боғлиқ янгиликлар ва ўзгаришлар, эришилаётган натижалар ва ютуқларни ўз вақтида етказиб бориш мақсадида жорий йил 15 ноябрдан вазирликнинг «www.mudofaa.uz» расмий веб-сайти тест режимида ишга туширилди. 

Веб-сайтнинг бош саҳифасида вазирлик ҳақида, матбуот хизмати, ҳарбий таълим, мультимедиа рукнлари мавжуд. "Вазирлик ҳақида" рукнида фуқаролар вазирлик тарихи, фаолияти, раҳбарияти ҳақида маълумотга эга бўлади. "Матбуот хизмати" рукнида энг сўнгги янгиликлар бериб борилади. "Ҳарбий таълим" рукнида фойдаланувчилар тизимдаги ҳарбий таълим муассасалари, таълим жараёни ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олади. Айниқса, тизимдаги ҳарбий таълим муассасаларига кириш истагидаги ёшлар учун фойдали маълумотлар мавжуд. 

Шунингдек, сайтда алоҳида бўлимлар ҳам фаолият юритмоқда. Жумладан, ёшлар билан ишлаш, жамоатчилик кенгаши, ижтимоий ҳимоя, маданият ва спорт, ҳуқуқий маслаҳат йўналишларидаги бўлимларда мавзуларга оид тегишли маълумотлар киритилган. 

"Мультимедиа" рукнида ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги видеороликлар, клиплар ва аудио материаллар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейидаги экспонатларнинг расмлари жойлаштирилган. 

Веб-сайтнинг мобиль версияси ҳам мавжуд. Маълумотлар ўзбек ва рус тилларида жойлаштирилган. Фойдали ҳаволалар киритилган. 

Анжуман давомида веб-сайтни янада бойитиш, фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилди. 

Манба: ЎзА

Поделиться