Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқлимга доир муаммоларнинг олди олинмоқда

2017-11-15 | Жамият

Миллий матбуот марказида “Ўзгидромет” маркази томонидан БМТ Яшил иқлим жамғармаси билан ҳамкорликнинг устувор масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази бош директори вазифасини бажарувчи К.Орипов ва бошқалар мамлакатимизда барча соҳалар қаторида гидрометеорология хизмати тизимида ҳам туб ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилаётганини таъкидлади. Тизимда иқлим ўзгаришига доир муаммоларни бартараф этиш, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда об-ҳаво ҳодисаларини олдиндан аниқлаш, бу борадаги маълумотлардан аҳолини ўз вақтида хабардор этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Анжуманда иқлим ўзгаришининг олдини олиш ва унинг оқибатларига мослашиш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар, уларнинг самаралари, ушбу муаммонинг олдини олишда БМТ Яшил иқлим жамғармаси билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳақида сўзлаб берилди. 

БМТнинг Яшил иқлим жамғармаси глобал миқёсдаги ташаббус бўлиб, углеродларни атмосферага кам чиқариш ҳамда иқлим барқарорлигига асосланган ривожланишни молиялаштириш орқали иқлим ўзгариши масалаларини ҳал қилишга қаратилган ташкилот ҳисобланади. Жамғарманинг бош қароргоҳи Жанубий Кореянинг Сонгдо шаҳрида жойлашган. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази Яшил иқлим жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаш ваколатига эга. Марказ ўзининг ваколатлари доирасида Яшил иқлим жамғармаси билан қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 

Матбуот анжуманида Яшил иқлим жамғармаси билан ҳамкорлик истиқболлари, иқлим ўзгаришидаги салбий оқибатларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться