Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Осиё чемпионати якунланди

2017-11-14 | Спорт

Пойтахтимизда қўл жанги бўйича ўтказилган Осиё очиқ чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 10 олтин, 7 кумуш ва 13 бронза медални қўлга киритди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси ва Халқаро қўл жанги федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу мусобақада қитъамизнинг ўн бешга яқин давлатидан юздан ортиқ спортчи иштирок этди.

– Ўзбекистон йирик спорт анжуманларини юқори савияда ташкил этишда бой тажрибага эга экани халқаро спорт жамоатчилигига яхши маълум, – дейди Халқаро қўл жанги федерацияси президенти Сергей Астахов. – Мамлакатингизда спортчилар учун яратилган кенг шароитга жуда ҳавасим келди. Мана шу маҳобатли “Ўзбекистон” спорт мажмуаси мисолида ҳам мамлакатингизда оммавий спорт ривожига нечоғлик юксак эътибор қаратилаётганини кўриш мумкин. 

Мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялашнинг муҳим омили бўлган спортни ривожлантириш ва оммалаштириш, ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун кенг шарт-шароит яратишга қаратилаётган эътибор самарасида ўғил-қизларимизнинг саломатлиги мустаҳкамланиб, халқаро майдонларда юқори натижаларга эришилмоқда.
 
«Ўзбекистон» спорт мажмуаси мезбонлик қилган Осиё очиқ чемпионатида терма жамоамиз аъзоларининг муваффақиятли иштироки ҳам бунинг далилидир. 

Чемпионат баҳсларида Рамазон Темиров, Олимжон Нормуродов, Муҳиддин Мамажонов, Жаҳонгир Жумаев ва Ботирбек Хўжабеков олтин медални қўлга киритди.
 
Шунингдек, Ҳусниддин Сатторов, Ғиёсиддин Жамолиддинов, Элбек Эшмуродов, Салоҳиддин Иброҳимов, Илғор Асадов кумуш, Шаҳбоз Турсунов, Равшан Абдулазизов, Алпомиш Қурбонназаров, Элдор Сулаймонов, Ҳасан Бозоров, Баҳром Маҳмудов бронза медалига сазовор бўлди. 

Хотин-қизлар ўртасида ўтган беллашувларда Зарина Олимжонова, Мафтуна Қувондиқова, Шоҳида Раҳимова, Шаҳноза Низомова, Мадина Эргашева ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Терма жамоамиз аъзоларидан Нозима Умарова ҳамда Робия Қўчқорова иккинчи, Мафтуна Ёдгорова, Севара Мардонова, Ҳилола Каримова, Дилафруз Турсунбоева, Мафтуна Эсонова, Зилола Тешаева ва Наталия Қодирова учинчи ўриндан жой олди. 

Осиё очиқ чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться