Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳужжатлар имзоланди
2017-11-10 | Сиёсат
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференция доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида ҳужжатлар имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Комилов, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Қ.Абдураҳмонов ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Р.Мередов Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон давлат чегараларининг туташ ҳудуди тўғрисида шартномани имзолади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома ратификация қилингани ҳақидаги ёрлиқлар алмашилди.
Мазкур ҳужжатлар мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро англашув ва ишончни, яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Манба: ЎзА