Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Марказий Осиё иқтисодий ҳамкорлигини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади

2017-11-10 | Сиёсат

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида 10-11 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзуидаги халқаро конференция иштирокчиларидан бир гуруҳини қабул қилди. 

ЎзА мухбири уларнинг давлатимиз раҳбари билан учрашувдан кейинги фикрларини ёзиб олди: 

Лиза КЁРТИС, АҚШ Президенти маслаҳатчиси ўринбосари, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори: 

– Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувимиз самарали бўлди. АҚШ ва Ўзбекистон муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдик. 

АҚШ Ўзбекистондаги ислоҳотларни, хусусан, иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари, диний эркинлик борасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолайди. АҚШ ва Ўзбекистон ҳамкорлигини ривожлантириш учун жуда катта имконият мавжуд. Мамлакатларимиз ўртасида савдо ва инвестиция алоқаларини кенгайтиришдан манфаатдормиз. 

Биз Ўзбекистоннинг минтақадаги давлатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш борасида олиб бораётган саъй-ҳаракатларини, минтақавий интеграция ва ҳамкорликни қўллаб-қувватлаймиз. 

Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришиш халқаро ҳамжамият учун устувор масалалардан бири ҳисобланади. Ушбу мамлакатдаги муаммоларга сиёсий ечим топиш, Афғонистоннинг Марказий Осиё билан иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантиришда Ўзбекистоннинг роли катта, деб биламиз. Биз Афғонистон масаласида Ўзбекистон билан биргаликда ишлашдан манфаатдормиз. Чунки Афғонистон барқарорлиги Марказий Осиё ва АҚШ учун фойдали, глобал терроризмга қарши курашишнинг муҳим қисмидир. 

Мирослав ЕНЧА, БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси: 

– Ўзбекистон билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамкорлигида мисли кўрилмаган ўсиш кузатилмоқда. Жорий йилнинг ўзида олий ва юқори даражадаги қатор ташрифлар амалга оширилди. БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Ўзбекистонга ташрифи ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги иштироки уларнинг орасида энг муҳимлари бўлди. 

БМТ Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди. Бу ислоҳотлар самараси БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига мос келади. 

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан минтақавий ҳамкорлик ҳар томонлама ривожланмоқда. Бу бутун минтақа мамлакатлари фаровонлигини ошириш, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Самарқандда бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзуидаги халқаро конференция ҳам шу борада муҳим аҳамият касб этади. Унда кўплаб давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлардан вакиллар иштирок этаётгани диққатга сазовор. Бу минтақа мамлакатлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, турли масалаларни ҳал этиш ва истиқболдаги мақсадларни белгилаш бўйича фикр алмашиш учун қулай майдон бўлади. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўзбекистон билан ҳамкорликни изчил давом эттириш ва янада кенгайтириш тарафдоридир. 

Томас ГРЕМИНГЕР, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби: 

– Самарқандда бўлиб ўтадиган нуфузли ва муҳим конференцияга таклиф этгани учун Ўзбекистон Республикаси раҳбариятига миннатдорлик билдираман. Бу конференция замонамизнинг долзарб масалалари муҳокамасига қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга, деб ўйлайман. 

Ўзбекистон барқарор ривожланиш, минтақада ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга йўналтирилган прагматик сиёсат олиб бормоқда. Бу ёндашув минтақа давлатларининг ўзаро алоқалари ривожига кенг йўл очмоқда. 

Марказий Осиёнинг тинчлиги ва тараққиёти бизнинг ташкилотимиз учун ҳам муҳим. Бу ўзаро ҳамкорлик салоҳиятидан фойдаланиш имкониятларини оширади. 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакат ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олган. Биз уни қўллаб-қувватлаймиз. 

Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда терроризм, экстремизм, трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдик. ЕХҲТ ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш бўйича "йўл харитаси" ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

 

Анвар Самадов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться