Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ФВВда ФМХТ Бош котиби билан учрашув ўтказилди
2017-11-09 | Жамият
2017 йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ҳамда тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзусида ўтказилаётган халқаро конференцияда иштирок этиш учун Фуқаро Мудофааси Халқаро Ташкилоти (ФМХТ) Бош котиби Владимир Кувшинов Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Ташриф доирасида, 8 ноябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Джураев Владимир Кувшинов билан учрашди.
Учрашув давомида «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фуқаро Мудофааси Халқаро Ташкилоти ўртасида 2018 2020 йилларга мўлжалланган аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорлик режаси» истиқболлари муҳокама этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги