Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистонга бўладиган ташрифига оид
2017-11-08 | Сиёсат
2017 йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистонга Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Фредерика Могерини бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Делегация таркибига Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича Европа комиссари Невен Мимитса ва бошқа расмий шахслар киради.
Европа Иттифоқининг юқори мансабдор вакилларини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилиши режалаштирилган.
Ташриф дастурига кўра ЕИ делегацияси Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Европа Иттифоқи–Марказий Осиё” минтақалараро вазирлар учрашувида ва “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этади.
Манба: ЎзА