Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Петербург қатор соҳаларда ҳамкорликни кучайтиради
2017-11-05 | Жамият
Санкт-Петербург губернатори меҳнат миграциясини мувофиқлаштириш, туризмни ривожлантириш, маданий-тарихий йўналишда қўшма лойиҳалар ташкил этиш, ёшлар ташкилотлари ва олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш устувор вазифалар эканлигини айтди.
Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко Смольнийда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот давомида Полтавченко меҳнат миграциясини мувофиқлаштириш, туризмни ривожлантириш, маданий-тарихий йўналишда қўшма лойиҳалар ташкил этиш, ёшлар ташкилотлари ва олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш устувор вазифалар эканлигини билдирди.
Губернатор Ўзбекистон ҳукуматининг ёшларга бераётган эътиборини ижобий баҳолади.
Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон делегацияси шимолий пойтахтга Санкт-Петербург билан ёшлар сиёсати борасида ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш учун ташриф буюрганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 30 октябр куни Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раиси бошчилигидаги 21 кишилик Ўзбекистон делегациясининг Россия Федерациясига сафари бошланди.
Делегация таркибидан Ўзбекистон президенти Девони, Миллий хавфсизлик хизмати, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик, Дин ишлари бўйича қўмита ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари ўрин олган.
Сафар 9 ноябрга қадар давом этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги