Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қурғоқчиликдан эрта огоҳлантириш тизимини ривожлантириш: имкониятлар, етиштириладиган маҳсулотлар ва кейинги ривожланишнинг истиқболлари
2017-11-03 | Жамият
2017 йилнинг 31 октябр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури ва Мослашув жамғармасининг «Ўзбекистоннинг қурғоқчил туманларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш» лойиҳаси кўмагида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази томонидан «Қурғоқчиликдан эрта огоҳлантириш тизимини ривожлантириш: имкониятлар, етиштириладиган маҳсулотлар ва кейинги ривожланиш истиқболлари» мавзусида семинар ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, сув камлиги ва қурғоқчилик каби иқлимга боғлиқ хавфли ҳодисаларидан эрта огоҳлантириш тизими – иқлимга мослашиш чораларини режалаштиришда кучли восита ҳисобланади. Мазкур тизимларнинг асосий манбалари мослашиш чораларини режалаштириш, лойиҳалаш ва амалга ошириш учун қарор қабул қилишда индикатив ҳисобланувчи табиий объектларнинг олдиндан тайёрланган сифат ва миқдорий баҳоларидир. Қурғоқчиликдан эрта огоҳлантириш тизимининг объектлари бу – дарё ҳавзалари ва уларда шаклланиб ҳамда фойдаланиладиган сув ресурсларидир.
Ишлаб чиқилган комплекс ёндашув Ўзгидрометнинг сув ресурслари прогнозлари ва баҳоларидан манфаатдор бўлган халқ хўжалигининг барча тармоқларини таъминлаш, шунингдек сув камлиги ва қурғоқчилик тўғрисида огоҳлантириш мақсадида гидрологик ҳисоблар ва прогнозлар билан шуғулланувчи тезкор бўлинмасининг амалиётида қўлланилиши мумкин. Таклиф этилаётган сув объектлари ҳолатини миқдорий ва сифат жиҳатидан баҳолашга имкон берувчи ва зарур чоралар ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш учун сув камлиги ва қурғоқчилик тўғрисида огоҳлантирувчи мазкур комплекс ёндашув иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича миллий тармоқ режаларини татбиқ этиш ва амалга оширишга ўз ҳиссасини қўшади.
Иқлимий хавфлардан қочиб бўлмайди, лекин уларнинг хавфли асоратларини камайтириш – ўз ечимини талаб қилувчи масаладир.
Семинар ишида лойиҳани амалга ошириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш Қўмитаси, Миллий университет, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тошкент Ирригация институти, Аграр университет ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир иштирокчиларига қурғоқчиликнинг эрта огоҳлантирилиши, мавжуд тизим оқимининг тарқалиши ва жадал атнропоген таъсир зонаси бўлган Амударёнинг қуйи оқими шароитлари учун ривожлантириш вазифаси ва сув танқислигини бартараф этиш учун қаратилган ҳаракатлар ва чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги