Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия Федерацияси делегацияси билан учрашув

2017-11-03 | Сиёсат

Тошкентдаги Симпозиумлар саройида 2 ноябрь куни мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Д.Медведев Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида изчил ривожланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар бунда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. 

Мамлакатларимиз ҳамкорлиги Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ва бошқа қатор ҳужжатлар асосида янги босқичга чиқди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил апрель ойида Россияга давлат ташрифи, октябрь ойида Сочи шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси доирасида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашуви ўзаро муносабатларни аниқ амалий мазмун билан бойитгани қайд этилди. 

Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар вазирлик ва идоралар йўналишида ҳам ривожланиб бормоқда. Кейинги ярим йилда ҳукуматлараро даражада йигирмага яқин ташрифлар амалга оширилди. Бу савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама манфаатли алоқаларни янада фаоллаштириш учун кенг имкониятлар очди. 

Учрашувда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар, айниқса, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш, саноат кооперацияси соҳаларида жадаллашгани қайд этилди. 

Икки мамлакат ҳукуматлари расмий делегациялари иштирокидаги кенгайтирилган музокараларда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукуматлари, вазирлик ва компаниялари ўртасида ўндан зиёд ҳужжат имзоланди. Жумладан, нефтни қайта ишлаш, банк-молия, инвестиция, савдо, саноат, автомобилсозлик, илм-фан, ташқи миграция ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир қатор меморандум ва битимлар қабул қилинди. 

Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди. 

Манба: ЎзА

Поделиться