Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Россия дипломати билан учрашув
2017-10-31 | Сиёсат
2017 йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Россия Федерацияси Элчихонасининг маслаҳатчи-вакили Вадим Митрофановни қабул қилди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси иштирок этган Москва шаҳрида 11 октябрь куни бўлиб ўтган «ШҲТ-Афғонистон» мулоқот гуруҳи йиғилишининг натижалари юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги