Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Коррупцияга қарши курашишдаги навбатдаги семинар-тренинг

2017-10-28 | Жамият

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малкасини ошириш марказида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизасини ўтказишнинг коррупцияга қарши курашишдаги аҳамияти” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбир Юристлар малкасини ошириш маркази ҳамда Германиянинг Фридрих Эберт номли жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ўтказилди. Семинарда Адлия вазирлиги ходимлари, Юристлар малкасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари, Давлат солиқ кўмитаси тизимидаги идоралар юридик хизматлари ходимлари иштирок этдилар.

Маърузаларда таъкидланганидек, мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар шароитида давлат қурилиши ва ҳуқуқий сиёсатнинг мазмун ва моҳиятини аниқлаштириш, унинг мақсад ва вазифаларини ислоҳотларнинг бугунги тараққиёти асосида шакллантириб бориш, инсон манфаатларини таъминлашнинг стратегик жиҳатдан янги воситалар билан бир қаторда,  тактик хусусиятга эга бўлган янги усулларни қўллаш, шахс ҳамда жамият манфаатларини янада самаралироқ ҳимоя қилиш, коррупциянинг олдини олишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш эҳтиёжи вужудга келиши билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар, тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ишончли ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга хизмат қилмоқда, шу мақсадда ваколатли давлат органлари томонидан муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Қонун ҳужжатларини тайёрлаш, муҳокама қилиш, экспертизадан ўтказиш ва қабул қилиш жараёнида фуқаролар ва тадбиркорларнинг, энг аввало, давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга, шунингдек коррупция тусидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш даражаси, давлат ва жамият манфаатларининг ифодаланиши бир сўз билан айтганда коррупцион ҳолатларни олдини олишни тақозо этади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилинишида антикоррупциявий экспертизанинг ўрни муҳим аҳамиятга эгадир.

Антикоррупциявий экспертизанинг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш юзасидан бир қанча қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, ушбу муҳим жараённи ўтказиш ва унинг назарий-амалий жиҳатларини ўрганиш ва улардан самарали фойдаланишни талаб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрьдаги 5185-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқланган. Концепциянинг Ижро этувчи ҳокимият органларининг вазифалари (функциялари, ваколатлари)ни, уларни амалга ошириш механизмлари ва жавобгарлик соҳасини аниқлаштириш, мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик жараёнларини такомиллаштириш деб номланган II бўлимининг 6 бандида белгиланишича: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уларнинг таъсирини лозим даражада баҳоламасдан қабул қилишга йўл қўймаслик, шунингдек, коллизион нормалар, икки хил шарҳлаш, коррупция кўринишлари ва давлат томонидан ортиқча тартибга солиш ҳолатларига олиб келувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш амалиётини босқичма-босқич бартараф этишни назарда тутувчи “ақлли тартибга солиш” моделларини ва қабул қилинаётган қарорларнинг тартибга солиш таъсирини таҳлил қилишнинг стандартлаштирилган услубиётини жорий этиш зарур.

Шундан келиб чиқиб тадбирда Ўзбекистон Республикасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ҳамда уларнинг лойиҳаларидаги коррупция учун шарт-шароитлар яратадиган қоидалар ва нормаларни аниқлаш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тизими ва тартибларини такомиллаштириш, бу борада ҳорижий тажрибани инобатга олиш юзасидан бир қатор таклифлар ишлаб чиқилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться