Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ ва армия ўртасидаги мустаҳкам робита

2017-10-25 | Жамият

24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг Мудофаа вазирлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинганига беш йил тўлди. Шу куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Жамоатчилик кенгаши томонидан ўтган давр мобайнида Қуролли Кучлар устидан жамоатчилик назорати, халқ ва миллий армиямиз бирдамлиги механизмларини мустаҳкамлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳисоботига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси И.Мирзаалиев ва бошқалар Жамоатчилик кенгаши халқимиз ва армиямиз ўртасида мустаҳкам кўприк воситасини ўтаётганини таъкидлади. Кенгаш ҳарбий идоралар фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, давлатимизнинг мудофаа ва ҳарбий қурилиш борасида юритаётган сиёсатини амалга ошириш жараёнига фуқаролик ва ижтимоий бирлашмаларни кенг жалб қилиш, ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг самарали тизимини шакллантириш каби юксак мақсадларга хизмат қилмоқда. 

Жамоатчилик кенгаши депутатлар, вазирликлар ва идоралар, ижодий уюшмалар, жамоатчилик жамғармалари ва ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, санъат ва фан арбоблари билан яқин ҳамкорлик алоқасини ўрнатган. 

Жамоатчилик кенгаши ташкил этилганидан буён Мудофаа вазирлиги фаолияти очиқлигини таъминлаш, ҳарбий хизматчилар учун муносиб хизмат ва турмуш шароитлари яратиш, ҳарбий қисмларда соғлом муҳитни таъминлаш, ҳарбий хизмат нуфузини ошириш, ҳарбий хизматчилар ва чақириққача ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашни такомиллаштириш ишларига салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. 

Президентимизнинг 2017 йил 23 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида Жамоатчилик кенгашининг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди. 

Мазкур ҳудудий бўлинмалар таркибига депутатлар, фан ва санъат арбоблари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари киритилди. 

Шунингдек, матбуот анжуманида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши давлатимиз раҳбари қарорига мувофиқ ёшларни мамлакатимиз олий ҳарбий таълим муассасаларига киришга тайёрлайдиган махсус гуруҳлар ташкил этилган 29 коллеж ва лицейларида ўқув жараёнини йўлга қўйишда, "Темурбеклар мактаби" ихтисослаштирилган ҳарбий лицейларини ислоҳ қилиш жараёнида ҳам фаол иштирок этиши зарурлиги қайд этилди. 

Тадбирда келгуси йилдан миллий армиямиз ҳақида янги бадиий фильмлар суратга олиниши ҳақида хабар қилинди. Шунингдек, давлатимиз томонидан "Аскарлар кутубхонаси" рукни остида ватанпарварлик мавзусидаги китоблар чоп этилишига ҳам маблағ ажратилди. 

Журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.

 

Аблай Камолов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться