Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Президент таъзия изҳор этди
2017-10-23 | Сиёсат
Афғонистон Ислом Республикаси Президенти
Муҳаммад Ашраф Ғани
Жаноби Олийларига
Афғонистоннинг пойтахти Қобул шаҳрида ва Ғур вилоятида рўй берган бир неча қабиҳ террорчилик хуружлар натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди.
Ушбу мусибатли дамларда, Сиз Жаноби Олийларига ҳамда марҳумларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз. Оллоҳ субҳонаҳу ва таолодан уларга сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳатланганларга эса шифо ато этишини сўраб қоламиз.
Қайғу ила,
Тошкент шаҳри, 2017 йил 22 октябрь
Манба: ЎзА