Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданият вазирлиги томонидан ёшлар ҳуқуқлари йўналишида конференция ташкил этилди

2017-10-17 | Жамият

Ўзбекистон давлат консерваториясида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан илмий-амалий конференция ўтказилди. 

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш борасидаги таклифи юзасидан келиб чиқадиган вазифалар атрофлича муҳокама этилди. 

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.Сайфуллаев, санъатшунослик фанлари доктори, профессор О.Иброҳимов, "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори вазифасини бажарувчи А.Ҳайдаров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисининг ўринбосари Д.Каттахонова, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори вазифасини бажарувчи Г.Ҳолиқулова ва бошқалар мамлакатимизда ижод аҳлининг самарали меҳнат қилиши, айниқса, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича қулай имкониятлар яратилганини таъкидлади. 

Юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ҳужжатлар улғайиб келаётган авлод манфаатларини, уларни зарарли ғоялар таъсиридан ишончли ҳимоялаш, бунда вазирлик ва идоралар, ижодий ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини тобора кенгайтиришда янги уфқларни очмоқда. 

Давлатимиз раҳбари турли соҳа вакиллари билан ўтказган учрашув, мулоқотлар, видеоселекторлар чоғида ёшлар масаласига жиддий эътибор қаратиб келмоқда. Бу жиҳатлар шу йил 3 август куни мамлакатимиз ижодкор зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувда яна бир карра намоён бўлди. Шу билан бирга Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш, уларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғоялари тарқалишининг олдини олиш, бунинг учун ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга оид қимматли фикрлари жаҳон жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди. 

Бугунги кунда мамлакатимизда таълим, маданий-маърифий жабҳаларда кечаётган кенг қамровли ва шиддатли ислоҳотларда ёшларнинг истиқболи учун тобора кенгроқ шароитларни яратишга устувор масала сифатида эътибор қаратилмоқда. Бу эса Маданият вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар зиммасига ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий салоҳиятини юзага чиқариш учун яқиндан кўмаклашиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, мавжуд имкониятлардан унумлироқ фойдаланиш, бу борада илғор ташаббусларни ҳаётга жорий этишни талаб этмоқда. 

Анжуманда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда маданият ва санъат муассасаларининг ўрни, ёшлар ва мақом санъати, миллий эстрада санъати ва ёшлар, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, соҳага оид кадрлар тайёрлаш каби масалалар атрофлича муҳомака этилди.

 

Назокат Усмонова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться