Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

21 кишига фуқаролик паспорти топширилди

2017-10-17 | Жамият

Жиззахда Президентимиз фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 21 кишига фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди.

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар инсон манфаатларини таъминлаш, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди. Юртимизда истиқомат қилиб, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, лекин фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилишида ҳам давлатимизнинг инсонпарварлик сиёсати ўз ифодасини топмоқда. 

Зарбдор туманида 26 йилдан буён яшаб келаётган Карим Холиқов Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиниб, Конституциямизда белгиланган барча ҳуқуқларга эга бўлган юртдошларимиздан бири. Касби агроном бўлган К.Холиқов ўзининг фидойи меҳнати билан кўпчиликнинг ҳурматини қозонган. 

– Фуқаролигим бўлмагани боис ҳуқуқларим чеклангани юрагимда армон эди, – дейди К.Холиқов. – Бугун мен ҳаммадан кўра бахтиёрман. Ҳаётимдаги энг катта орзуим ушалди, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортини олишга муяссар бўлдим. Бу ишонч мени жонажон Ўзбекистонимиз тараққиёти йўлида янада фидойилик билан меҳнат қилишга ундайди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига муяссар бўлган арнасойлик Марварид Шаҳарова, зоминлик Турсунбек Мираброров, Шароф Рашидов туманидан Наримон Аждаров ҳам ана шундай дил сўзларини изҳор этди. 

– “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонуннинг 1-моддасида Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ва унинг ташқарисида фуқароларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиши алоҳида қайд этилган, – дейди вилоят ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси катта инспектори, капитан К.Абдуалимов. – Президентимиз ташаббуси билан юртимизда истиқомат қилиб, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган кўплаб инсонлар ҳаёти қувончга тўлмоқда. Ҳозирга қадар вилоятимиздан 42 нафар шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги мурожаати қаноатлантирилди. Фуқаролик берилган барча шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини топшириш маросимлари тантанали равишда кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилмоқда. 

Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими У.Узоқов сўзга чиқди.

 

Тошқул Бекназаров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться