Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вьетнам Президентига ҳамдардлик
2017-10-16 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг шимолий ва марказий ҳудудларида талофатли сув тошқини оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Чан Даи Қуангга ҳамдардлик мактуби йўллади.
«Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларимни етказишингизни сўрайман, жабр кўрганлар тезроқ соғайиб кетишини тилайман», дейилади давлатимиз раҳбари мактубида.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги