Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бутунжаҳон стандартлаштириш кунига бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

2017-10-16 | Жамият

Мамлакатимизда кўплаб корхона ва ташкилотлар халқаро стандартлар асосидаги сертификатларга мувофиқ фаолият кўрсатмоқда. Сифат бошқарувининг ривожланиб бораётгани мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини таъминламоқда.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Бутунжаҳон стандартлаштириш кунига бағишланган «Халқаро стандартлар – глобал даражада ишонч ҳосил қилиш асоси» мавзуида ташкил этилган илмий-амалий семинарда ана шулар хусусида сўз юритилди. 

Унда «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси, «Сифат» маркази, «Ўзстандарт» агентлиги қошидаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти мутахассислари, олимлар, иқтидорли талабалар иштирок этди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 28 апрелдаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори сифат менежменти тизимини барча ҳудудларда кенг жорий этишда дастуриламал бўлаётир. Унга кўра, минтақавий марказларни модернизация қилиш, замонавий юқори аниқликка эга ўлчаш ва текшириш ускуналари билан қайта жиҳозлаш, бошқарув тизимини тубдан ўзгартириш чоралари кўрилмоқда. 2017-2020 йилларда «Ўзстандарт» агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди. 

Ушбу анжуман талабалар ва тадқиқотчиларга халқаро стандартларнинг аҳамияти, ўзбек пахта толасининг рақобатбардошлигини оширишда стандартлаштиришнинг ўрни, тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотларининг сифат менежменти борасидаги маълумотларни етказиш ва уларни ишлаб чиқариш корхоналарида фойдаланиш самараларини кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади. 

Анжуманда метрология, стандартлаштириш, маҳсулот сифати менежменти, тўқимачилик маҳсулотлари материалшунослиги, экспертизаси ва сифат назорати, миллий стандартларни халқаро талаблар билан мослаштириш ҳамда замонавий сифат менежменти тизимларини кенг жорий этиш каби мавзуларга доир маърузалар тингланди.

 

Сайёра Шоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться