Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Шавкат Мирзиёев: Асосий мақсад – одамларнинг даромадини ошириш
2017-10-14 | Сиёсат
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Хива туманидаги «Раҳимберган ҳожи анбар» кўп тармоқли фермер хўжалиги даласида илғор деҳқон ва фермерлар билан суҳбатлашди.
Мулоқотда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, одамлар тафаккури, меҳнатга муносабатида рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида сўз борди. Фермер ва деҳқон хўжаликлари, шахсий томорқалардан самарали фойдаланиш, такрорий экинлар экиб, қўшимча даромад топишнинг аҳамияти таъкидланди.
Бу ислоҳотлардан асосий мақсад – одамларнинг даромадини, юртимиз файзу баракасини оширишдир. Токи ишлаганлар меҳнатининг роҳатини кўрсин, халқимиз бой бўлсин, деди давлатимиз раҳбари.
Манба: ЎзА