Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Tashkent Challenger – 2017” анъанавий халқаро турнирининг биринчи давра баҳслари якунланди

2017-10-11 | Спорт

Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида Профессионал теннисчилар уюшмаси ва Ўзбекистон теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган “Tashkent Challenger – 2017” анъанавий халқаро турнирининг биринчи давра баҳслари якунланди.

Спортчиларимиз Денис Истомин ва Фаррух Дўстов мусобақанинг биринчи даврасида ўзаро баҳслашди. Учрашувнинг биринчи сетида Денис тай-брекда имкониятни бой берди. Бироқ тажрибали теннисчимиз қолган сетларда ўйин тизгинини ўз қўлига олиб, 6:7, 6:1, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди ва иккинчи даврада Босния ва Герцеговина вакили Алдин Сеткичга қарши кортга чиқадиган бўлди. 

Шунингдек, биринчи даврада беларуслик Владимир Игнатик, сербиялик Данило Петрович, испаниялик Гильермо Гарсия-Лопес, чехиялик Вацлав Шафранек, италиялик Маттео Берреттини, Томас Фаббиано, россиялик Константин Кравчук, Александр Бублик, франциялик Глеб Сахаров, ҳиндистонлик Юки Бҳамбри, мисрлик Муҳаммад Сафват зафар қучиб, навбатдаги босқичга йўл олди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться