Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бошланғич партия ташкилотининг сайловолди йиғилиши бўлиб ўтди
2017-10-11 | Жамият
Жорий йил 24 декабрь куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади. Айни кунларда сайловни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.
Ана шундай йиғилиш Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Миробод тумани кенгашига қарашли «Ўзагросаноатлойиҳа» масъулияти чекланган жамияти бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтди.
Йиғилишда Президентимиз томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида сиёсий партияларнинг ўрни ва масъулиятини ошириш, айниқса, партияларнинг шаҳар ва туман кенгашлари фаолиятини юксак босқичга кўтариш, қонун қабул қилишда халқ билан мулоқот қилиш тизимини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Бугунга қадар Миробод тумани бўйича O'zLiDeP аъзолари 5 минг 700 дан кўпчиликни ташкил этади, корхона ва ташкилотларда 137 бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб бормоқда.
Йиғилишда сайловолди вазифалари хусусида тўхталиб, тарғибот гуруҳларидаги партия фаолларини, партия томонидан кўрсатилган депутатликка номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари, кузатувчи ҳамда ваколатли вакилларини малакасини ошириш юзасидан семинар-тренинглар ташкил этиш, O'zLiDeP туман кенгашлари конференцияларини ўтказиш, шунингдек, O'zLiDeP тарғибот гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Манба: ЎзА