Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пойтахтимизда дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнир бошланди

2017-10-09 | Спорт

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF), Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз дзюдо федерацияси томонидан қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган нуфузли турнирда дунёнинг 30 га яқин давлатидан 180 дан ортиқ спортчи совринли ўринлар учун курашмоқда.

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида 6 октябрь куни нуфузли мусобақанинг очилиш маросими бўлди. 

Байрамона безатилган спорт мажмуаси меҳмонлар, спортчи ва мураббийлар, мухлислар билан гавжум. Майдонга халқаро турнир иштирокчи мамлакатлар терма жамоалари кириб келади. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграйди. 

Мусобақанинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Қурбонов ва бошқалар мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом этиб тарбиялаш, спортни ривожлантириш, бу жараёнда Олимпия спорт турларини янада оммалаштириш, жаҳон майдонларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир истеъдодли спортчиларни тайёрлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доимий эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлади. 

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 9 мартдаги Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлашга оид, 3 июндаги «Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 10 августдаги “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида”ги қарорлари қабул қилиниши соҳа ривожида муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

– Ўзбекистонда ҳар қандай йирик спорт анжумани юксак савияда ўтказилиши халқаро спорт жамоатчилиги томонидан кенг эътироф этилади, – дейди Халқаро дзюдо федерацияси ижроия қўмитаси аъзоси, Таълим ва мураббийлик бўйича директори Муҳаммад Мериджа. – Мана бир неча йилдирки, пойтахтингиз дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи нуфузли турнирга мезбонлик қилади. Бу мамлакатингизнинг улкан спорт салоҳиятига эга эканидан, спорт тараққиёти учун бор куч ва имкониятларини ишга солишидан далолатдир.

Бу йилги турнирда Ватанимиз шарафини тажрибали полвонлар билан бирга, ёш, иқтидорли дзюдочилар ҳам ҳимоя қилмоқда. 

Мусобақанинг дастлабки кунида Шарофиддин Лутфуллаев ва Сардор Нуриллаев ўз вазн тоифасида бронза медални қўлга киритди. 
 
 
Байрам Айтмуродов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться