Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда Президент сайлови бошланди

2015-03-29 | Жамият

Бугун соат 06:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи барча 14 сайлов округида сайлов участкалари очилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Сайловчилар рўйхатига мамлакатимизнинг 20 миллион 798 минг 52 фуқароси киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида тўрт номзод – Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ҳотамжон Кетмонов, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан Акмал Саидов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ислом Каримов, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан Наримон Умаров иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов янги ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий шароитда ўтказилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мақоми оширилди. Сайлов қонунчилигига риоя этиш, Марказий сайлов комиссияси қарорларини сўзсиз бажариш бўйича жавобгарлик кучайтирилди.

Сайлов кампаниясида кузатувчилар институти ва оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда, сайловнинг очиқ ва ошкоралигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Президенти сайловини 43 давлат ва беш халқаро ташкилот – ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти вакиллари кузатаётир. Сайлов жараёнини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг 1000 га яқин вакили ёритиб бормоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться