Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ва Татаристон Республикаси Президенти расмий учрашди

2017-09-25 | Маданият

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида  Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув доирасида Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Влалимир Тюрденев, Бутунжаҳон татар конгресси ижроия раиси  Ринат Закиров ҳамда татар жамоатчилик ташкилотлари вакиллари ҳам иштирок этдилар. 

Учрашувнинг очилиш қисмида кириш сўзи билан бошлаган Тошкентдаги татар маданий-маърифий жамоатчилик маркази директори Ришат Набиуллин Ўзбекистонда татар маданиятини ривожланиши учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги, ҳозирги вақтда Ўзбекистон пойтахтида 100 мингдан ортиқ ҳамда, Республика миқёсида бу кўрсаткич 280 мингдан ортиқ  татарлар истиқомат қилишини айтиб ўтди.

Учрашувда Татаристон Республикаси кунларини ҳар йили ўтказиш таклифи берилди. Бугунги кунда республикамизда 137 та маданий марказлар ва 7 та ҳамдўстлик уйлари фаолият юритаётганлигини маълум қилди.

Татаристон Президенти томонидан фан, таълим, ишлаб чиқариш, маданият ва санъат соҳасида ҳамкорликни кучайтириш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Расмий учрашувда иккала томон маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Татаристон Президенти Ўзбекистон ҳукуматига республикамизда яшаб келаётган татарларнинг ҳамма тарафлама қўллаб қувватланишида ҳукумат раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Бахтиёр Сайфуллаев очилиш маросимида сўзлаган нутқида ҳаммани муборакбод этиб, бу каби дўстона алоқалар бардавом бўлишини тилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться