Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Осиё ўйинлари – 2017”: медаллар сони 77 тага етди

2017-09-23 | Спорт

Туркманистонда Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича давом этаётган V Осиё ўйинларида спортчиларимиз навбатдаги медалларни қўлга киритди. 

Белбоғли кураш бўйича вазни 55 килограммгача бўлган хотин-қизлар ўртасида Манзурой Мўйдинова покистонлик Хумайра Ошиқ, туркманистонлик Лочин Бадаглиева, индонезиялик Путри Диан Раҳманиахни мағлубиятга учратиб, финалда мезбонлар вакили Маржон Инатуллаева билан қарши куч синашди. 

Манзурой сўнгги ҳал қилувчи беллашувда Маржонни катта устунлик билан енгиб, олтин медаль соҳиби бўлди. 

Шерзоджон Раҳимов, Абдурасул Ҳабибуллаев, Элдор Неъматов, Обидали Мавлонов, Саҳобат Шералиева, Гулмира Исматова ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой эгаллади. 

Кураш бўйича ўтган баҳсларда Муҳсин Хисомиддинов, Илҳом Жўраев, Шуҳратжон Арслонов, Гулнора Сулаймонова, Дилдора Шерматова барча рақибларини енгиб, терма жамоамиз ҳисобига олтин медалларни қўшиб қўйди. 

50 метр масофага эркин усулда сузиш баҳсларида истеъдодли спортчимиз Хуршиджон Турсунов кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, вазни 85 килограмм бўлган оғир атлетикачилар ўртасида Улуғбек Алимов иккинчи поғонани эгаллади. 

Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси 16 олтин, 19 кумуш ва 42 бронза медаль жамғариб умумжамоа ҳисобида учинчи поғонада бормоқда. 

 
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться