Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қозоғистон Республикаси Президенти Назарбоев Нурсултон Абишевични "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотлаш тўғрисида

2017-09-19 | Ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги ПФ-5192-сон фармони

Нурсултон Абишевич Назарбоев – жаҳон миқёсидаги атоқли давлат ва сиёсат арбоби, ўз миллий йўлбошчисининг оқилона раҳбарлигида халқаро ҳамжамиятда муносиб ўрин эгаллаган, кучли бозор иқтисодиёти ва очиқ фуқаролик жамиятига эга жадал ривожланаётган демократик давлат – мустақил Қозоғистон Республикасининг асосчисидир.

Қозоғистон Президенти мустақил давлатларимиз ўртасида яхши қўшничилик ва ўзаро англашув муносабатларининг шаклланиши, қардош ўзбек ва қозоқ халқларининг дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамланишига улкан ҳисса қўшган. Айнан Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг ана шу борадаги катта хизматлари асосида бугунги кунда ҳам мамлакатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли ва самарали алоқалар ривожланиб келмоқда.

Мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари, шунингдек, тинчлик ва тараққиёт йўлидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги буюк хизматлари учун Қозоғистон Республикаси Президенти Назарбоев Нурсултон Абишевич «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлансин.

 

                 Ўзбекистон Республикаси 
                           Президенти                                                                    Ш.Мирзиёев 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться