Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда онлайн видеомулоқот ўтказди

2017-09-19 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси раисининг ўринбосари А.Салимов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда ташқи савдо иштирокчиларига яратилаётган қулайликлар, мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб беришни сифат жиҳатдан яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида мазкур маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажми ошиб бораётганини таъкидлади.

Америка–Ўзбекистон савдо палатаси ижрочи директори Е.Сон ва америкалик тадбиркорлар Ўзбекистонда етиштирилаётган мева-сабзавотлар витаминларга бойлиги, улар қайта ишланганда ҳам фойдали жиҳатларини йўқотмаслигини алоҳида қайд этди. 

Бугунги кунда мамлакатимизда 160 зиёд корхона АҚШ билан ҳамкорликда фаолият юритмоқда. Биргина 2016 йилда ҳамкорликдаги лойиҳалар кўмагида 450 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди. 

Таъкидлаш жоизки, ҳозир Ўзбекистонда етиштирилган 180 турдан зиёд мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотлар АҚШ, Бразилия, Вьетнам, Индонезия, Кипр, Македония, Малайзия, Словакия, Таиланд, Хитой, Япония каби саксондан ортиқ мамлакатга экспорт қилинмоқда. Соҳада олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар самарасида экспорт географияси кенгайиб, ҳажми тобора ошмоқда. 

Қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур қайта ишлаш, етиштирилган маҳсулотларни сақлаш инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани йил давомида аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ушбу маҳсулотларни экспорт қилишни кенгайтириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш имконини бермоқда. 

Онлайн видеомулоқотда чет эллик тадбиркорларга Ўзбекистонда турли соҳалар қатори аграр саноатда фаолият кўрсатаётган чет эллик инвестор ва шериклар учун қатор солиқ ва божхона имтиёзлари, преференциялар жорий этилгани ҳақида маълумот берилди. 

– Мамлакатимиздаги қулай сармоявий муҳит хорижий давлатлар билан савдо-иқтисодий муносабатларни янада кенгайтиришни таъминламоқда, – дейди «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси бошқарма бошлиғи Бекзод Данаев. – Биз бугунги кунда АҚШлик тадбиркорлар билан мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш, парҳез маҳсулотлар, болалар таомлари ишлаб чиқариш соҳасида замонавий талабларга жавоб берадиган, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар ташкил этиш ниятидамиз.

 

Сайёра Шоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться