Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди давлат грантлари ажратиш учун танлов эълон қилади

2017-09-13 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди “Жамиятда миллатлараро ва фуқаролараро тотувлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстлик муҳитини сақлашга ва мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида давлат грантлари ажратиш учун танлов эълон қилади.

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги ижтимоий аҳамиятга молик мақсадларни назарда тутувчи лойиҳа буюртманомалари қабул қилинади: 

1. Ёшларга ўзбек халқининг маънавий бойликларига ҳурмат билан қарашни, халқимиз анъаналари ва урф-одатларини, бебаҳо тарихий меросини сақлаш ва ривожлантириш туйғусини сингдириш. 

2. Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган диний конфессиялар, юртимизда яшаётган миллатлар ва элатлар ўртасида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасида Ўзбекистон тажрибасини тарғиб қилиш ҳамда оммалаштиришга бағишланган радиоэшиттиришлар ва телекўрсатувлар тайёрлаш. 

3. Республикада дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашни тарғиб этиш, барча фуқароларга уларнинг миллати, дини ва эътиқодидан қатъий назар, тенг ҳуқуқлар ва имкониятлар яратиш. 

4. Турли миллатлар вакиллари орасида адоват ва нифоқ келтириб чиқарадиган экстремистик ҳамда радикал ғоя ва мафкуралар тарқалишининг олдини олиш бўйича амалий чоралар кўриш. 

5. Интернет тармоғида чет тилларда Ўзбекистон халқларининг бой маданий-тарихий меросини ёритиб берувчи ўзига хос ресурслар яратиш. 

6. Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти ва санъати, буюк шахслари, мустақиллик йилларида жамият ҳаётининг турли соҳаларида республикада эришилган ютуқлар тўғрисидаги ахборотни чет тилларда тайёрлаш ва интернет тармоғига жойлаштириш. 

7. Мамлакатимиз маданияти, санъати, адабиётининг ёрқин намуналари, Ўзбекистондаги меъморий ва тарихий ёдгорликлар, ЮНЕСКО Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган объектлар тўғрисидаги ахборотларни хорижий аудиторияга етказиш. 

8. Хорижликлар орасида Ўзбекистон халқларининг тарихи ва маданиятини оммалаштиришга қаратилган турли танловлар ташкил этиш ва ўтказиш, уларда Ўзбекистон халқларининг тарихий-маданий меросига, жамиятда миллатлараро ва фуқаролараро тотувлик, ҳамжиҳатлик ҳамда дўстлик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги тажрибасига қизиқиш уйғотиш. 

9. Ўзбекистонда яшаб келаётган турли миллат ва халқларнинг ўзига хос миллий анъаналарини, урф-одатларини ва удумларини сақлаш ва ривожлантириш, жамиятда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш борасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида халқаро ҳамжамиятни хабардор этиш. 

10. Ўзбекистоннинг ташқи ва ички сиёсатининг асосий жиҳатларини, амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг натижаларини акс эттирувчи холис ва ишончли ахборотларни инглиз ҳамда бошқа хорижий тилларда тарқатиш мақсадида интернет тармоғида махсус сайтлар ишлаб чиқиш ва яратиш. 

11. Мустақил оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон халқларининг анъаналари ва маданиятига бағишланган мақолалар, ҳикоялар, очерклар ва бошқа босма материаллар чоп этиш, ҳужжатли, тарихий ва маърифий фильмлар, телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар тайёрлаш ва эфирга узатиш. 

12. Мустақиллик йилларида жамият ҳаётининг турли соҳаларида тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасида кўрилган изчил чора-тадбирларнинг натижаларини тарғиб этиш. 

Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур: 

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати. 

2. www.fundngo.uz веб-сайтига жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти учун ариза. 

3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси. 

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси. 

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади. 

6. 3, 4 ва 5-бандларда кўрсатилган ҳужжатлар раҳбар имзоси ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт. 

7. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия хатлари, илтимосномалари илова қилиниши мумкин. 

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 25 миллион сўмгача. 

Ҳужжатлар 2017 йил 12 сентябрдан 12 октябргача қабул қилинади. 

Ҳужжатлар “Ўзбекистон почтаси” орқали Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100163, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй. 

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин. 

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-64

Манба: ЎзА

Поделиться