Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитой ва Ўзбекистон раҳбарлари учрашувида эришилган келишувлар муваффақиятли амалга оширилмоқда

2017-09-09 | Сиёсат

Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари ҳар томонлама стратегик шериклик асосида изчил ривожланмоқда. Бу ҳақда шу кунларда юртимизда меҳмон бўлиб турган Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси сиёсий-ҳуқуқий комиссияси котиби, Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ҳамраиси Мэн Цзяньчжу ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди: 

– Аввало, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдираман. Хитой билан Ўзбекистоннинг серқирра ҳамкорлиги барча соҳаларда юксак самаралар бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 11 май куни давлат ташрифи билан Хитойда бўлган эди. Ўша учрашувда давлатларимиз раҳбарлари томонидан имзоланган муҳим ҳужжатлар ва эришилган келишувлар бугун кенг кўламда амалга оширилмоқда. 

Бугун Хитойнинг етакчи компаниялари Ўзбекистон билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни, биринчи навбатда, юқори технологияга асосланган тармоқларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Транспорт, тўқимачилик, таълим ва бошқа йўналишларда қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётир. 

Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги мажлисида самарали музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувларда савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди. Шу ўринда алоҳида таъкидламоқчиманки, Ўзбекистон маҳсулотларини Хитой бозорларида кўришдан мамнун бўламиз. Хитойлик тадбиркорлар Ўзбекистонда бизнес юритиш учун яратилган қулай шароитлардан ғоят хурсанд. 

Хитой ва Ўзбекистон қадимий тарих ва бой маданиятга эга мамлакатлардир. Гуманитар алоқалар ҳамиша давлатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг муҳим таркибий қисми бўлиб келган. 

Хитой Ўзбекистон билан тараққиёт ва юксалиш йўлида бундан буён ҳам изчил ҳамкорликни давом эттиради, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб бораверади. 

Сўзим якунида шуни қатъий ишонч билан айтаманки, Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев билан барча соҳаларда юксак марраларни забт этади. 

Абу Бакир Ўрозов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться