Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда 9 сентябрь куни Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

2017-09-09 | Иқтисодиёт

Тадбирда Ўзбекистон ва Хитойнинг инвестиция, савдо-саноат, иқтисодиёт, энергетика, нефть-газ, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, электротехника, кимё саноати каби соҳалар учун масъул вазирлик ва идоралари, компания ва концернлари раҳбарлари иштирок этди. 

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ҳамраиси А.Арипов, Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси сиёсий-ҳуқуқий комиссияси котиби, Хитой-Ўзбекистон ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ҳамраиси Мэн Цзяньчжу ва бошқалар Ўзбекистонда Хитойнинг етакчи саноат компаниялари билан узоқ муддатли ва манфаатли алоқалар йўлга қўйилгани, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил май ойида Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи якунлари ўзаро муносабатларни янги мазмун билан бойитиб, барча соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда. 

Бугунги кунда Хитой компаниялари билан ҳамкорликда мамлакатимизда электр ва гидроэнергетика, нефть-газ, кимё саноати, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш каби йўналишларда 60 дан зиёд лойиҳа амалга оширилган. Ўзбекистонда Хитой сармояси иштирокидаги 700 дан ортиқ компания ва корхоналар фаолият юритмоқда. Шундан 88 таси тўлиқ Хитой сармояси асосида ташкил этилган. Юртимизда Хитойнинг 73 компанияси ўз ваколатхонасига эга. 

Мажлисда икки давлат раҳбарларининг учрашувлари чоғида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш, инвестиция, энергетика, нефть-газ, юқори технологиялар ва бошқа қатор соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. 

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги ҳамкорлигида бизнес-форум бўлиб ўтди. Унда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, сармоявий, молиявий ва техникавий ҳамкорлик, тадбиркорлик субъектларининг бевосита алоқаларини рағбатлантиришга оид масалалар кўриб чиқилди. 

Улуғбек Шоназаров, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться