Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Doing business” рейтингида Ўзбекистон 64 поғона юқорилаб, 42-ўринни қайд этди

2017-09-07 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Халқаро молия корпорацияси ҳамкорлигида таъминотга доир битимлар бўйича қонунчилик базасини кучайтириш мавзусида семинар ўтказилди. Пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида бўлиб ўтган тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, банк-молия ташкилотлари мутахассислари иштирок этди.

Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, соҳанинг ҳуқуқий базасини жаҳон стандартлари даражасида такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар халқаро ташкилотлар томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Жумладан, Жаҳон банки томонидан ўтган йили тузилган “Doing business” рейтингида Ўзбекистон 64 поғона юқорилаб, 42-ўринни қайд этди. 

Кейинги йилларда янги таҳрирда қабул қилинган “Гаров тўғрисида”ги ҳамда “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунлар мамлакатимиз иқтисодий ривожланишига самарали таъсир кўрсатмоқда. Зеро, мазкур қонунлар кредиторлар маблағлар қайтмаслиги оқибатидаги эҳтимолий йўқотишларининг олдини олиш имконини беради. Бу, ўз навбатида, банклар томонидан бизнесни молиялаштириш борасидаги ҳаракатларни жадаллаштирмоқда. 

Дунёнинг кўплаб давлатларида кредит учун гаров сифатида кўчмас мулк таклиф этилади. Кўчар мулклар учун таъминот битимлари тузилмайди. Бундай активларнинг гаровга олинмаслиги оқибатида хўжалик субъектларининг молиявий маблағлардан фойдаланиш имконияти чегараланиб қолади. 

Юртимиздаги мавжуд қонунчилик кўчар мулкни таъминот сифатида қўйишга рухсат беради ва бу тадбиркорлик субъектларига, авваламбор, кичик бизнесга инвестиция жалб қилиш ва фаолиятини кенгайтириш учун ўз активларидан манба сифатида фойдаланишга хизмат қилаётир. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Гаров реестри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори асосида кредит олишда мавжуд бюрократик тўсиқлар бартараф этилиб, кўчар ва кўчмас мулкни гаровга олишнинг электрон тизими жорий этилди. 

– Семинарда кредит ресурсларидан бозор принциплари асосида, оқилона фойдаланиш имкониятлари ўрганилди, – дейди Халқ банкининг кредит амалиётлари департаменти бош мутахассиси Иззатбек Наврўзов. – Анжуманда халқаро экспертлар таъминот учун битимлар тузиш ва амалга ошириш усулларини кенг тушунтириб берди. 

Анжуманда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

 

Улуғбек Шоназаров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться