Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Қирғизистон делегацияларининг учрашувлари

2017-09-05 | Сиёсат

Бишкек, 5 сентябрь. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади. 

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари учрашувлари расмий делегациялар иштирокида давом эттирилди.

Давлатимиз раҳбари Қирғизистон Республикаси Президенти ва қирғиз халқини яқинда нишонланган миллий байрам – Мустақиллик куни билан муборакбод этди. 

Халқларимиз ўртасида тарихан шаклланган қардошлик ва аҳил қўшничилик муносабатларини юксак қадрлаймиз. Айнан мана шу муносабатлар давлатларимиз ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда, деди Шавкат Мирзиёев. 

Алмазбек Атамбоев Шавкат Мирзиёевни Қирғизистонга давлат ташрифи билан қутлаб, бу давлатларимиз ўртасида олий даражадаги мулоқотларнинг мантиқий давоми, томонларни қизиқтирган масалаларни муҳокама этиш учун қулай имконият эканини таъкидлади. 

Музокараларда ўзаро ва кўп томонлама муносабатларга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди. Сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш хусусида фикр алмашилди.

Манба: ЎзА

Поделиться