Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
2017-08-25 | Ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддасининг 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати
1. Қуйидагилар:
Абдил Касимович Тўхташев муддатсиз даврга
Акмал Анварович Муродов ўн йил муддатга
Ботир Мусинович Мўминов муддатсиз даврга
Жамол Камолович Қаххоров ўн йил муддатга
Зарипахон Муминжоновна Курбонова ўн йил муддатга
Зафар Сафарбоевич Назаров ўн йил муддатга
Камал Максетбаевич Тарихов ўн йил муддатга
Мақсудбек Норбоевич Саидов ўн йил муддатга
Мухаббат Миржалиловна Рабиева ўн йил муддатга
Мухаматали Азимович Назаров муддатсиз даврга
Олим Дусмухамматович Халмирзаев ўн йил муддатга
Омонжон Жуммаевич Арабов ўн йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьяси лавозимига сайлансин.
2. Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан:
Азизахон Нумановна Нажмутдинова
Қаҳрамон Улжаев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Манба: ЎзА