Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти Тошкентда халқаро анжуман ўтказди

2017-08-22 | Иқтисодиёт

Шу кунларда Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти вакиллари мамлакатимизда  бўлиб турибди. 

Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда мазкур ташкилот ҳамкорлигида “Марказий Осиёда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш” мавзусидаги халқаро илмий-техник анжуман ташкил этилди. 

Бугунги анжуманда Европа ва Осиё мамлакатларидан органик қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи етук олимлар ва экспертлар иштирок этди. Унда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича жаҳон тажрибаси намойиш этилди, бу борада ўзаро фикр алмашилди, органик ишлаб чиқариш учун институционал ва илмий асосларни яратиш ҳамда органик қонунчиликни яратиш масалалари муҳокама этилди. 

Тадбирда Органик қишлоқ хўжалиги ҳаракати бўйича халқаро федерациянинг Осиёдаги Президенти ҳам иштирок этди ва сўзга чиқди.

Манба: uzbekistan24.uz

Поделиться