Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Индонезия Республикаси Президенти билан учрашув ўтказди
2017-08-22 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев жорий йилнинг 21 август куни Жакарта шаҳрида Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодо билан учрашув ўтказди.
Учрашув чоғида мамлакатлар ўртасида турли жабҳалар, жумладан, аграр соҳада ҳамкорликни янада ривожлантириш, ҳукуматлараро, вазирликлараро ва идоралараро алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳамда томонлар ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси ҳажмини ошириш борасидаги масалалари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги