Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро ҳамкорлик марказида Ўзбекистон–Жанубий Корея форуми бошланди
2017-08-14 | Иқтисодиёт
Пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида очиқ дастурий маҳсулотларни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон – Жанубий Корея форуми бошланди.
Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Корея Республикасининг IT-саноатини ривожлантириш миллий агентлиги (NIPA) ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда икки мамлакатнинг алоқа, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш каби қатор соҳаларга ихтисослашган компания ва идоралар, илмий-тадқиқот марказлари вакиллари, ишбилармонлар, олимлар, нуфузли таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари иштирок этмоқда.
Икки кун давом этадиган форумда дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилар иштирокида очиқ кодли дастурларни жамият ривожида қўллаш бўйича халқаро тажриба, эришилган ютуқлар муҳокама қилинади.
Манба: ЎзА