Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Журналистларга "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди

2017-08-10 | Иқтисодиёт

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

“Сифат” Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази бош директорининг биринчи ўринбосари Б.Бойхонов мамлакатимизда пахта толасини энг илғор халқаро стандартлар асосида сертификатлаш билан ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилардан мустақил бўлган, Европа ва Америкадаги етакчи пахта уюшмалари аъзоси – “Сифат” пахта толасини сертификатлаш маркази шуғулланишини таъкидлади. 

Юқори ликвидлилиги билан ажралиб турувчи ўзбек пахта толаси сифатини кафолатловчи мазкур марказнинг миллий маълумотлар базасида юртимизда етиштириладиган пахта навлари, пахта тозалаш корхоналарида ишлаб чиқарилаётган тола ва момиққа оид сифат кўрсаткичлари тўғрисида тўлиқ маълумотлар жамланган. Эндиликда ранг диаграммаси устида иш олиб борилмоқда. Бунинг учун дунёнинг энг ривожланган мамлакатларидан замонавий ускуна олиб келинди. 

Марказда пахта толасини сертификатлаш ва синовдан ўтказишда энг замонавий ускуна – HVI-100 тизимларидан фойдаланилмоқда. Кунига мингтагача намуна олиш имконини берадиган ушбу тизим толанинг узунлиги, пишиқлиги, ранги, сифати, микронейри, калта тола миқдори ва бошқа кўрсаткичларини аниқлайди. Синов якунида тола тўдаларига мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилиб, ишлаб чиқарувчи корхонага тақдим қилинади. 

– Марказимизда ягона информацион коммуникацион тизим жорий этилган, – дейди марказ бўлим бошлиғи Рустам Муродов. – Ҳозир бу тизимга 13 ҳудудий лаборатория ва юзга яқин пахта тозалаш корхонасидаги техник чигит сифатини баҳолаш лабораторияси уланган бўлиб, уларда синов натижаларини жамлаш ва таҳлил қилиш имкони мавжуд. 

Матбуот анжуманида жорий йилда кутилаётган натижалар, тизимда ташкил этилаётган кластр тизими, тойлар вазни ва сифатини назорат қилиш борасида эришилаётган ютуқлар ва соҳадаги айрим камчиликлар хусусида маълумотлар тақдим этилди. 

Журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

 

Сайёра Шоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться