Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сифатли уруғ, етарли озуқа – даромад манбаи

2017-08-09 | Иқтисодиёт

Пойтахтимизда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси томонидан "Пиллачилик тизимида юз бераётган янгиланишлар ва соҳага жалб этилаётган инвестиция лойиҳалари" мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси бошқаруви раиси Б.Шарипов ва бошқалар мамлакатимизда пиллакорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича изчил чоралар кўрилаётгани, уруғ етиштириш, тут плантациялари ташкил этиш борасида халқаро тажрибага алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Бунда жойларда «кумуш тола» етиштириш билан бирга қўшимча тармоқлар ҳам ривожлантирилмоқда. Мисол учун, вилоятларнинг иқлим шароити ва одамларнинг қизиқиши асосида Хоразмда қўйчиликни, Сурхондарёда чорвачиликни, Бухорода асаларичиликни ривожлантириш лойиҳаси ишлаб чиқилди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 29 мартдаги «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мазкур соҳани ривожлантиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Мазкур ҳужжатга кўра, 2023 йилгача тизимдаги корхона ва ташкилотларга солиқ имтиёзлари ва бошқа қатор преференциялар берилди. Касаначилар даромад солиғи тўлашдан озод қилингани, уларнинг мавсумда қилган меҳнати бир йиллик стажга ҳисобланиши пиллакорларни руҳлантириб юборди. 

Халқаро ҳамкорликнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси яратилгани тизимдаги 200 дан зиёд корхонага инвестициялар жалб этиш ва хориждан малакали мутахассисларни таклиф қилишда қўл келмоқда. Айни вақтда Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Буюк Британия каби давлатларнинг шу соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлари Ўзбекистонга ишончли шерик сифатида қарамоқда. 

2018-2021 йилларда пиллани қайта ишлаш, йигирув ва ипак мато ишлаб чиқаришга ихтисослашган олтита лойиҳани амалга ошириш мўлжалланмоқда. Андижон, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида янги корхоналар ишга тушади. 

– Бу лойиҳалардан ташқари уюшма тизимидаги ўттиздан ортиқ қайта ишлаш корхонасида модернизация лойиҳалари амалга оширилмоқда, – дейди уюшма бўлим бошлиғи Шуҳрат Абдулазизов. – Жумладан, "Бухоро бриллиант силк" қўшма корхонаси Швейцария, Италия, Германиянинг энг илғор технологиялари билан жиҳозланмоқда. Андижон вилоятидаги "Харир тола" масъулияти чекланган жамияти, Бухоро вилоятидаги "Ромстар" қўшма корхонасига Хитойдан пилла чуваш, қайта ўраш, ипак момиғи ишлаб чиқариш ускуналари келтирилиб, монтаж ишлари олиб борилмоқда. 18 ипак қурти уруғи ишлаб чиқариш корхонасини технологик янгилаш лойиҳалари бошлаб юборилди. 

Журналистларни қизиқтирган саволларга мутахассислар жавоб берди.

 

Сайёра Шоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться