Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Истеъдодли теннисчимиз халқаро турнир ғолиби

2017-08-08 | Спорт

Пойтахтимизда ўсмирлар ўртасида ўтказилган анъанавий “NBU CUP” халқаро турнирида истеъдодли теннисчимиз Сергей Фомин бош совринни қўлга киритди.

Халқаро теннис федерацияси ва мамлакатимиз теннис федерацияси томонидан ташкил этилган бу йилги мусобақада Ўзбекистон, Россия, Ҳиндистон, Арманистон, Австрия, Буюк Британия, Италия, Тунис, Исроил, Чехия, Миср, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Украинадан юздан ортиқ ёш ракетка усталари бош соврин учун ўзаро куч синашди. 

С.Фомин мисрлик Фариз Закария, чехиялик Доминик Пала, қозоғистонлик Достонбек Ташбулатов ва ҳиндистонлик Сачит Шармани мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Сергей ҳал қилувчи баҳсда италиялик Мишел Вианеллога қарши кортга чиқди. Икки сет давом этган учрашувда теннисчимиз рақибини 6:2, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош совринга эга бўлди.

 

Жавоҳир Тошхўжеав, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться