Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ТИВда учрашув
2017-07-25 | Сиёсат
2017 йилнинг 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Муваққат ишлар вакили Чжан Венчуан билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни амалга ошириш масалалари ҳамда турли даражаларда бўлажак икки томонлама учрашувлар жадвали эътибор марказида бўлди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги