Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ICT Forum 2017 маърузалар қабул қилишни бошлади
2017-07-24 | Технологиялар
2017 йил 20-21 сентябрь кунлари «Ўзекспомарказ»да ICTWEEK Узбекистан ҳафталигининг энг кўп кутилган тадбирларидан бири-ICT Forum 2017-ахборот-коммуникация технологиялари бўйича Форум бўлиб ўтади.
Форумни ўтказишдан мақсад–ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг замонавий йўналишларини муҳокама қилиш учун мутахассислар майдончасини яратиш. Форум блок-конференциялар, секцион мажлислар, мастер-класслар ва интерактив мунозаралар форматида бўлиб ўтади.
Маърузачиларга электрон ҳукумат, ахборот хавфсизлиги, иқтисодиёт секторидаги рақамли ўзгаришлар, булутли технологиялар ҳақидаги мавзуларни очиб бериш таклиф этилади.
«Электрон ҳукумат» тизими фаолияти бўйича маърузада катта ҳажмли маълумотлардан фойдаланиш (хизматларнинг сифатини ошириш, очиқ маълумотлар, «ақлли» шаҳарлар), хизмат кўрсатилиши тартибини такомиллаштириш (БПР, маъмурий жараёнлар, давлат хизматлари институтини ривожлантириш, тақдим этилаётган давлат хизматларини баҳолаш, идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ҳамда АКТ ёрдамида аҳоли билан мулоқот қилиш каби мавзулар кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда. Ушбу мавзу бўйича маърузаларни 20 сентябрьда соат 9.30 дан 13.30 гача тинглашингиз мумкин бўлади.
Молия секторидаги рақамли ўзгаришни муҳокама қилиш жараёнида онлайн-банкинг ва тўлов тизимлари, ижтимоий тармоқлар орқали тўловлар, банклар учун булутли ечимлар, блок-чейн ва бошқа мавзулари ёритилади. Ушбу мавзудаги мажлис ҳам 20 сентябрь куни бўлиб, соат 14.00 дан 18.00 гача бўлиб ўтади.
АТ инфратузилмаси секциясида булутли ечимлар, маълумотлар ва булутли платформалар хавфсизлиги, сервисли ёндашиш, кенг полосали алоқа линиялари инфратузилмасини, симсиз ва мобил алоқани ривожлантириш мавзулари ҳамда шу соҳадаги бошқа долзарб мавзулар бўйича маърузалар тақдим этилади. Маърузачилар 21 сентябрьда соат 9.30 дан 13.30 гача ўз маърузаларини тақдим этадилар.
Тузилма ва ахборот тизимларини ҳимоя қилиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳаси илғор ечимлари ва технологиялари, нарсалар Интернети (Internet of things) ечимларининг ҳимоясини таъминлаш, DDoS-ҳужумлардан ҳимоя ва бошқа мавзулар ахборот хавфсизлигига бағишланган маърузаларда ёритилади. Ушбу мавзу бўйича маърузалар–21 сентябрьда соат 14.00 дан 18.00 гача бўлиб ўтади.
Маърузаларни тақдим қилиш ва буюртма бериш муддатлари:
Маърузалар қисқача, аммо асосли баҳолаш учун етарлича бўлган маълумотларни ўз ичига олувчи тезис сифатида (А4 форматда, бир бет) кўриб чиқилади.
Тезисларни тақдим этиш муддати–2017й. 15 августгача.
Тезис қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома ICTWEEK Uzbekistan 2017 ташкилий қўмитасидан 2017й. 1 сентябргача юборилади.
Батафсил маълумот www.ictweek.uz сайтида.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги