Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари

2017-07-24 | Иқтисодиёт

Тошкентдаги Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида Европа Менежмент ва технологиялар мактаби (Германия) билан ҳамкорликда акциядорлик жамияти ва компаниялари менежерлари учун корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларига бағишланган қўшма ўқув курсларининг дастлабки босқичи ўтказилмоқда.

Ўзбекистон ва Германия мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастурига кўра, тингловчилар турли корпоратив бошқарув усулларининг ишлаш принциплари билан таништирилади, корпоратив бошқарувнинг бугунги ҳолати ва уни янада такомиллаштириш масаласини ўрганишга ёрдам берадиган машғулотлар ўтказилади. Тингловчилар акциядорлик жамиятларида Корпоратив бошқарув кодексини жорий қилиш, давлат бошқаруви органлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш ва акциядорлик жамиятларини назорат қилиш тизимларини интеграциялаштириш бўйича билимини бойитади. 

Ўқув курсларида акциядорлик жамиятларида халқаро аудит стандартлари ва халқаро молиявий ҳисобдорлик стандартларини жорий қилиш, корпоратив қимматли қоғозлар эмиссияси ва уларни сотишни ўрганиш, жамиятнинг заёмлар ва қарз капитали бозорида иштирокини кенгайтиришга алоҳида ўрин ажратилган. 

Биринчи босқич курсларидан сўнг режалаштирилган тест синовларида яхши натижа кўрсатган 48 тингловчи Германия иқтисодиётининг турли соҳаларида етакчи бўлган «Commerzbank», «T-Labs», «McKinsey & Company», «Berlin Chemie» ва «SAP» компанияларида малака ошириш имкониятига эга бўлади. Корпоратив бошқарув ва менежментнинг замонавий усуллари жорий этилган ушбу компанияларда ўзбекистонлик мутахассислар учун бошқарув ва назорат тизимини ташкил этиш бўйича тақдимотлар ўтказилади, бевосита ишлаб чиқариш жараёнлари билан таништирилади. Шунингдек, менежмент тузилмаси ва унинг самарадорлигини баҳолашга тааллуқли масалалар юзасидан фикр алмашилади. 

Берлиндаги Европа менежмент ва технологиялар мактабида иштирокчилар учун бизнесни моделлаштириш ва самарадорликнинг асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш, корхонани ривожлантириш стратегиясини белгилаш бўйича машғулотлар ўтказилади. 

Қўшма ўқув курсларининг иккинчи босқичи шу йилнинг 7-14 сентябрь кунлари Германияда ўтказилади.

 

Роман Бондарчук, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться