Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аналог телеэшиттиришларни тўхтатиш ва бутунлай рақамли телеэшиттиришларга ўтиш ишлари амалга оширилмоқда

2017-07-21 | Технологиялар

Жорий йил 17 июль куни Вазирлар Маҳкамасининг “Рақамли телеэшиттиришларга ўтиш ва ер усти аналог телеэшиттиришларни тўхтатишга доир амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 502 сон қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2017 йил охиригача:

  • республиканинг барча ҳудудларида 90 комплект юқори қувватли ва 404 комплект кам қувватли рақамли телеэшиттириш узаткичларини ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш ҳисобига республиканинг барча аҳоли пунктлари рақамли телеэшиттиришлар билан қамраб олинишини таъминлаш;
  • аҳоли рақамли телеэшиттиришлар хизматларидан кенг фойдаланишини, шу жумладан хорижий йўлдош алоқаси операторидан йўлдош сегментини ижарага олиш ҳисобига давлат телерадиодастурларининг умумфойдаланишдаги ижтимоий пакетини узоқ ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларигача етказишни таъминлаш назарда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида ер усти аналог телеэшиттиришларни босқичма-босқич тўхтатиш жадвали тасдиқланган бўлиб, унга кўра келгуси йилнинг 15 январидан бошлаб то 5 декабрьига қадар бутун мамлакат бўйлаб аналог форматдаги барча телеэшиттиришлар тўхтатилади.

Қарорга кўра «Маҳалла» хайрия жамоат фондини жалб этган ҳолда аҳолига, жумладан кам таъминланган қатламларга ва пенсионерларга рақамли телеэшиттиришларни қабул қилувчи телевизорлар, тюнерлар ва бошқа қурилмаларни харид қилиш учун имтиёзли истеъмол кредитлари берилишини кенгайтириш тавсия этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 2021-йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, жадал ривожлантириш ва диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 13 февралдаги 2772 сон қарорига мувофиқ, “Ўзелтехсаноат” АК корхоналари томонидан 5 йил мобайнида 3,0 млн. дона рақамли телевизорлар ишлаб чиқариш ва йиғиш назарда тутилган.

Рақамли телевидениенинг муҳим афзаллиги-бу тасвир билан боғлиқ. Тасвирнинг рақамли технологияда қайта ишланиши унинг сифатли олиб узатилишига хизмат қилади. Илгариги авлод телевизорлари тасвирни жуда кам ҳолатларда аъло даражада кўрсатарди, экрандаги тасвирлар жимирлаб, турли ташқи таъсирлар кузатилган, тасвир тез-тез йўқолиб қолган. Янги шаклдаги телевидениеда эса ташқи таъсирлар сезиларли даражада камайиб, тасвирнинг равшанлигига эришилган.

Бугун иккита миллий канал HDсиғимли юқори аниқликдаги форматда узатилмоқда. Улардан бири яқинда эфир юзини кўрган нодавлат канал. Шунингдек, бошқа телеканаллар ҳам босқичма-босқич равишда эфирларини ҲД сиғимли узатиш тизимига ўтказишмоқда. Мазкур жараёнга ўтиш ва HD контентни узатиш фақатгина телеканалларнинг моддий-техник базаси таъминланганлигига боғлиқ эмас. Бунинг учун зарур частота диапазонларини янги HD каналларга бўшатиб бериш учун ҳам аналог телеузатишни босқичма-босқич тугатиш зарур бўлади.

Ўзбекистонда рақамли телевизион узатишга ўтилиши янги–давлат ва нодавлат телеканаллар сонининг ошишига ҳам хизмат қилмоқда. Хусусан, сўнгги 5 йилда юртимизда 8та давлат ва 5та хусусий телеканаллар ишга тушди.

Рақамли телеузатиш технологиясининг яна бир афзаллиги овознинг юқори аниқликда янграшидир. Янги стандартда стерео овоз ва овозни 5.1 форматида олиб узатилиши телевизион дастурларда кузатилган ортиқча шовқин ва шивиллаш каби ҳолатларни бартараф қилади. Бугунги телевизорларга бештагача одатий ҳамда бир дона паст частотали овоз узатгичларни улаб, «уй кинотеатри» деб аталадиган қулай технологик шароитни яратиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугун аксарият замонавий телевизорлар, жумладан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган телевизорларда ҳам DVB-T2 стандартини қўллаб-қувватлайдиган ички рақамли тюнер мавжуд. Унга қўшимча равишда оддий антенна ҳам сотиб олишга тўғри келади. Аммо, бозорларда мазкур тюнерга эга бўлмаган телевизорлар ҳам сотилмоқда. Шу сабабли, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги телетомошабинларга янги телевизор харид қилаётганда унинг DVB-T2  стандартини қўллаб-қувватлашига алоҳида эътибор қаратишни тавсия қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться