Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистонлик спортчи жаҳон рекордини янгилади
2017-07-21 | Спорт
Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида давом этаётган енгил атлетика бўйича паралимпиячилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида вакилларимиз муваффақиятли қатнашмоқда.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, нуфузли мусобақанинг эркаклар ўртасидаги найза улоқтириш баҳсларида иштирок этган Александр Свечников 71,01 метр натижа билан олтин медални қўлга киритиб, жаҳон рекордини янгилади.
Хотин-қизлар ўртасидаги баҳсларда Нозима Қаюмова 41,25 метр натижа қайд этиб, кумуш медаль билан тақдирланди.
Аввал хабар берганимиздек, чемпионатнинг диск отиш баҳсларида Ҳусниддин Норбеков 54,73 метр натижа кўрсатиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, узунликка сакраш баҳсларида Дониёр Солиев 7,18 метр натижа билан олтин медални қўлга киритиб, Осиё рекордини ўрнатган эди.
Манба: ЎзА