Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшларимиз Осиё чемпионатида иштирок этади

2017-07-20 | Спорт

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган 2018 йилги йигирма уч ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш мусобақасида муносиб иштирок этиб, финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Осиё чемпионати саралаш баҳсларида терма жамоамиз аъзолари "D" гуруҳида БАА, Ливан ва Непал терма жамоалари билан баҳслашди. 

Футболчиларимиз гуруҳдаги дастлабки учрашувни ливанлик тенгдошларига қарши ўтказиб, 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Непаллик ёшларга қарши кечган иккинчи учрашувда ҳам Равшан Ҳайдаров шогирдлари ҳужумкор ўйин намойиш этиб, рақибларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Гуруҳдаги сўнгги ўйинда футболчиларимиз мезбонлар билан баҳслашди. Майдонда тўлиқ устунлик билан ҳаракат қилган ёшларимиз мазкур баҳсни ҳам Исломжон Қобилов ва Жавоҳир Сиддиқовнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. 

Шу тариқа Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учта ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, Осиё чемпионати финал босқичига чиқди. Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 9-27 январь кунлари Хитойда бўладиган йигирма уч ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида мезбонлар билан бирга, саралаш баҳсларида ўнта гуруҳда ғолиб бўлган жамоалар ва энг яхши кўрсаткичга эга беш давлат терма жамоалари қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Байрам Айтмуродов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться