Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ўзметкомбинат”АЖ бўйича инвестицион дастурларни бажарилиши тўғрисида маълумот
2017-07-20 | Иқтисодиёт
Инвестиция ҳажмларини барқарор суръатда ошириш, замонавий ишлаб чиқариш объектларини фойдаланишга топшириш мамлакат иқтисодини ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили ҳисобланади, янги иш жойларини ташкил этиш, муҳим ижтимоий дастурларни бажариш, – аҳолининг турмуш сифати ва даражасини ошириш - 2017 йилнинг энг муҳими устувор йўналишларидан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилдаги Инвестиция дастури тўғрисида”даги ПҚ-2697-сонли қарорига мувофиқ “Ўзметкомбинат” АЖда қуйдаги лойиҳалар бўйича ишлар олиб борилмоқда:
- «Ўзметкомбинат» АЖ таркибида ферросилитсий ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш» лойиҳаси
Лойиҳани амалга ошириш муддати – 2014 – 2017 йй.
- «Тебинбулоқ темир конини ишлаб чиқиш билан бирга келажакда чўян олиш» сармоявий лойиҳаси бўйича
Лойиҳани амалга ошириш муддати – 2015-2020 йй.
- “Пўлат арқонлар ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш” лойиҳаси бўйича
Лойиҳани амалга ошириш муддати – 2016-2018 йй.
- “Ферросиликомарганец ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш” лойиҳаси бўйича
Лойиҳани амалга ошириш муддати – 2016-2018 йй.
- “Феррованадий ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш” лойиҳаси бўйича
Лойиҳани амалга ошириш муддати – 2017-2019 йй.
- “Машинасозлик саноати учун бириктирувчи деталлар ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш” лойиҳаси бўйича
Лойиҳани амалга ошириш муддати – 2016-2018 йй.
- “Шина саноати учун металлокорд ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш” лойиҳаси бўйича
Лойиҳани амалга ошириш муддати – 2016-2018 йй.
- “2-навли прокат цехида сим блокини урнатиш билан “300-стан”да катанка ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси бўйича
Лойиҳани амалга ошириш муддати – 2016-2018 йй.
- “Қуйма ишлаб чиқаришни реконструкцияси қилиш” лойиҳаси бўйича
Лойиҳани амалга ошириш муддати – 2015-2017 йй.
- “Метал ускуналарни янгилаш” лойиҳаси бўйича
Амалга ошириш муддати 2015 – 2019йй.
2017 йилда фойдаланишга топшириладиган ўбъектлар:
- «Ўзметкомбинат» АЖ таркибида ферросилиций ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш» лойиҳаси бўйича
Лойиҳани амалга ошириш муддати – 2017 й.
- “Қуйма ишлаб чиқаришни реконструкцияси қилиш” лойиҳаси бўйича
Лойиҳани амалга ошириш муддати – 2017 й.
Барча амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ишларни мувофиқлаштириш бўйича Ишчи гуруҳи ташкил этилиб, инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича жадваллар, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.
Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижалари:
- импорт ўрнини босувчи, рақобатбардош ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
- энергия тежовчи замонавий технологияларни ўзлаштириш;
- валюта маблағларини иқтисод қилиш;
- аҳолининг бандлигини таъминлаш учун қўшимча иш жойларини ташкил этиш.
2017 йил И йилликда 11 инвестиция лойиҳалари бўйича капитал маблағларини ўзлаштирилиши 31,8 млн долларни ташкил этди, бу прогноз топшириғига нисбатан 100,2% ташкил этди.
“Ўзметкомбинат” АЖ
Ҳужжатларни ижро этишни мувофиқлаштириш
ва ахборотни таъминлаш хизмати
Манба: Ўзбекистон металлургия комбинати