Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Замонавий полимер саноати: истиқбол ва амалиёт

2017-07-19 | Иқтисодиёт

Наманганда “Полимерли композитлар физикаси ва кимёси ҳамда конструкцион материаллар технологиясининг долзарб муаммолари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси, Умумий ва ноорганик кимё институтлари, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Наманган давлат университети, Наманган муҳандислик-технология, Тошкент темир йўл муҳандислари институтлари, “Фан ва тараққиёт” давлат унитар корхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Хитой, Япония, Малайзия, Германия, Италия, Россия, Украина, Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг етакчи олимлари иштирок этди. 

Тадбирда мамлакатимизда давлат инновацион сиёсатини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, пировардида иқтисодиётни янада юксалтириш мақсадида замонавий полимер саноатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

Бугунги кунда илмий-техник юксалиш кўпроқ кимёвий, физик, механик ва эксплуатацион хоссали янги материаллар яратиш йўлларини тадқиқ қилишга боғлиқ ва булар орасида полимер композит материаллари ўзига хос ўрин тутади. Бу борадаги изланишлар натижаси юртимиз иқтисодиётининг турли соҳаларида полимер композит материалларга ўсиб бораётган эҳтиёжни таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро юқори технологик маҳсулотлар бозоридаги мавқеини юксалтиришга хизмат қилади. 

– Бундай тадбирлар дунёнинг турли давлатларида полимерлар ва полимер композит ҳамда конструкцион материаллар технологияси соҳасида илмий-тадқиқот олиб бораётган олимлар билан фикр алмашиш, ҳамкорликни кенгайтириш, муаммоларга ечим топишда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Наманган давлат университети ректори А.Умаров. – Кимё ва физика соҳаларида изланиш олиб бораётган университетимиз профессор-ўқитувчиларининг малака ошириши, илмий стажировкалари, ёш мутахассислар тайёрлашга етук олимларни жалб этиш юзасидан меморандум ва бошқа келишувлар имзолангани биз учун янада аҳамиятли бўлди. 

Анжуманда “Композитлар технологияси, синтези ва модификациясининг долзарб масалалари”, “Функционал полимерли нанокомпозитларни ривожлантириш истиқболлари”, “Табиий ва синтетик полимерларни олиш ва қайта ишлаш истиқболлари”, “Полимер ва композит материалларни ўқитишнинг замонавий услублари”, “Табиий шифобахш композитлар кимёси, технологияси, қўлланилиши” каби йўналишларда илмий маърузалар тингланди.

 

Акрамжон Сатторов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться