Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Малайзия Элчиси билан учрашув
2017-07-18 | Сиёсат
2017 йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Малайзия Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дато Норъаини бинти Абд Ҳамид билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Малайзия муносабатларини янада ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, жумладан икки давлат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.
Томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги