Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазирлиги ва SAP ўртасида англашув меморандуми имзоланди

2017-07-11 | Технологиялар

10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «SAP SNG» компанияси ўртасида республикада рақамли иқтисодиётни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик бўйича Меморандум имзоланди.

Меморандум доирасида томонлар АТ-хизматлар экспортини ошириш ва юқори технологик лойиҳаларни жорий қилишда SAP Алянс Университети воситасида АКТ соҳасида кадрлар тайёрлаш, SAP халқаро тажрибасини ўртоқлашиш ва технологиялар трансферини қўллаб-қувватлаш, коммунал хизматлар учун SAP ечимлари базасида замонавий биллинг тизимини жорий этиш, иқтисодиёт секторини рақамлаштириш ва бошқа бир қатор йўналишларда ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

30 июньда Ўзбекистон Республикаси Президенти «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Мазкур ҳужжат ахборот технологиялари маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва буюртмачиларига қўшимча имтиёз ва преференциялар тақдим қилиниши ҳисобига АКТдан фойдаланишга асосланган иқтисодиётнинг юқори технологик соҳаларини ривожлантириш учун янги имкониятларни очди.
 
Фармонда белгиланган вазифаларни самарали ижро этиш мақсадида, имзоланган меморандум SAP ечимларини Ўзбекистон Республикаси ичида жорий қилиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек мазкур хизматларни бошқа мамлакатларга экспорт қилишда маҳаллий ҳамкорлар ва интеграторларнинг келгусида лойиҳаларда иштирок этиши таҳлилини шакллантиришга кўмаклашади.
 
1972 йилда ташкил этилган SAP компанияси корхоналар учун дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш соҳасида дунёнинг етакчиларидан бири ҳисобланади. Бозордаги капитализацияси бўйича SAP мустақил дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилар орасида йириклиги бўйича дунёда учинчи компания ҳисобланади. Компаниянинг 180дан ортиқ мамлакатда 350 мингдан зиёд буюртмачиси бор, 15 минг ҳамкор-компаниялар билан ишлайди ва 100дан ортиқ инновациялар ва ривожланиш марказларига эга. Ходимлар штати 85 мингдан ошади ва улар 130дан ортиқ мамлакатларда ишлайди. 2016 йил якунларига кўра, компаниянинг йиллик даромади 22 млрд евродан ортиқни ташкил этган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться