Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таэквондочиларимизнинг Жанубий Кореядаги ғалабалари

2017-07-10 | Спорт

Мамлакатимиз таэквондо (WTF) усталари Жанубий Кореяда ўтказилган «Chuncheon Korea open – 2017» турнирида муваффақиятли иштирок этди.

Катталар ўртасидаги беллашувларда Диёр Собиров, Нигора Турсунқулова ва Умида Абдуллаева ўз вазн тоифасида тенгсиз, деб топилди. Никита Рафалович ва Темур Собиров учинчи ўринни эгаллади. 

Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда Бобурхон Каримов ўз вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Интизор Абдулалимова кумуш, Мадинабону Маннопова, Жавоҳир Тошпўлатов ва Дониёр Йўлдошев бронза медаль билан тақдирланди. 

Кадетлар ўртасидаги беллашувларда Амирбек Тўраев, Азизбек Раҳмонбердиев, Зафар Каримов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Севинч Мусирова иккинчи, Санжарбек Қобилжонов, Умида Ҳасанова, Мумтозбегим Халилова, Зарнигор Ҳусниддинова учинчи ўринни эгаллади. 

Энг кичик ёшдаги спортчилар ўртасида Абдумалик Абдумажидов ўз вазн тоифасида биринчи, Нурлан Бахажаев, Диёра Иномалиева, Камолбек Ғуломжонов иккинчи, Зафар Сатторов, Иззатбек Ғуломжонов учинчи бўлди. 

Халқаро турнирда таэквондочиларимиз 8 олтин, 5 кумуш ва 11 бронза медални қўлга киритди. 


Байрам Айтмуродов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться